Юнус 2

2
2–БОБ
Юнус балиқ қорнида ибодат қилади
1Юнусни ютсин деб, Эгамиз наҳанг балиқни юборди. Юнус уч кечаю уч кундуз балиқ қорнида қолди.
2Юнус балиқнинг қорнида экан, ўзининг Эгаси Худога шундай деб ибодат қилди:
3“Эй Эгам, қайғули дамларимда
Сенга қилдим илтижо,
Илтижоларимни Сен эшитдинг.
Ўликлар диёрининг#2:3 Ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. Қадимда Исроил халқи Шеўлни ер остидаги тубсиз чуқурлик, марҳумлар борадиган қоронғи жой деб тушунарди. қаъридан фарёд кўтардим,
Сен эшитдинг овозларимни.
4Мени отгандинг тубсиз чуқурга,
Денгиз бағрига,
Мени қуршаб олганди сувнинг гирдоби.
Сенинг тўлқинларинг
Ўтгандилар устимдан босиб.
5Сенинг ҳузурингдан қувилганман,
Дедим ўшанда,
Лекин муқаддас Маъбадингни
Яна кўраман!
6Сувлар мени бўғзимгача кўмганди,
Тубсиз денгиз атрофимни ўради.
Денгиз ўтлари бошимга ўралиб қолди.
7Тоғларнинг тубига#2:7 Тоғларнинг тубига… — қадимда одамлар, тоғларнинг пойдевори ер остидаги улкан денгиз тубига таянади, деган тасаввурга эга эди. чўккандим —
Занжирлари билан то абад менга тўсиқ қўйган жойга#2:7 …Занжирлари билан то абад менга тўсиқ қўйган жойга Шеўл, яъни ўликлар диёри назарда тутилган. Шу бобнинг 3–ояти изоҳига қаранг..
Сен эса, эй Эгам Худо,
Жонимни ўша жойдан қутқардинг!
8Эй Эгам, ҳаётим онлари тугай деганда,
Мен Сени эсладим.
Илтижоларим Сенгача,
Муқаддас Маъбадинггача етиб борди.
9Сохта, бемаъни бутларга сиғинадиганлар
Сенга бўлган садоқатидан воз кечдилар!
10Мен эса шукрона айтиб,
Сенга қурбонлик келтираман.
Атаган назрларимни адо этаман.
Эй Эгам, нажот фақат Сендандир!”
11Эгамиз шундан кейин наҳанг балиққа амр берган эди, наҳанг балиқ Юнусни қуруқликка чиқариб қўйди.

ಪ್ರಸ್ತುತ ಆಯ್ಕೆ ಮಾಡಲಾಗಿದೆ:

Юнус 2: ЎзбМК

ಹೈಲೈಟ್ ಮಾಡಿ

ಹಂಚಿಕೊಳ್ಳಿ

ಕಾಪಿ

None

ನಿಮ್ಮ ಎಲ್ಲಾ ಸಾಧನಗಳಲ್ಲಿ ನಿಮ್ಮ ಮುಖ್ಯಾಂಶಗಳನ್ನು ಉಳಿಸಲು ಬಯಸುವಿರಾ? ಸೈನ್ ಅಪ್ ಮಾಡಿ ಅಥವಾ ಸೈನ್ ಇನ್ ಮಾಡಿ