Хаггей 2
2
2–БОБ
Янги Маъбаднинг улуғворлиги
1Ўша йилнинг#2:1 Ўша йил — 1:1 га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг. еттинчи ойи#2:1 еттинчи ой — иброний календарининг Тишри ойи назарда тутилган (Тишри ойи Итаним ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан сентябрнинг ўртасидан бошланади., йигирма биринчи кунида Эгамиз яна хабар юбориб, қуйидаги сўзларни Хаггей пайғамбарга аён қилди:
2Яҳудо#2:2 Яҳудо — 1:1 нинг учинчи изоҳига қаранг. ҳокими Шалтиёл ўғли Зарубабелга#2:2 Шалтиёл ўғли Зарубабел — 1:1 нинг охирги изоҳига қаранг., олий руҳоний Ёҳузадах ўғли Ёшуага ва сургундан қайтиб келган бутун халққа шу гапларни етказ: 3“Орангизда олдинги Маъбаднинг#2:3 олдинги Маъбад — 1:4 изоҳига қаранг. шуҳратини кўрганлар борми? Ҳозирги кўриниши қандай? Олдингиси билан солиштирганда буниси арзимаган бир нарсадай–ку, ахир! 4-5Эгамизнинг каломи шудир: «Энди дадил бўл, эй Зарубабел! Дадил бўл, эй олий руҳоний Ёшуа! Эй сургундан қайтиб келган шу юрт аҳли, энди дадил бўлинглар!» Сарвари Олам шундай демоқда: «Менинг Руҳим ҳали ҳам сизларнинг орангизда, қўрқманглар. Ишга киришинглар, чунки Мисрдан чиққанингизда сизларга берган ваъдамга биноан Мен сизлар билан биргаман.»
6Ахир, Сарвари Оламнинг каломи шудир: «Бирпасдан кейин яна еру осмонни, денгиз ва қуруқликни ларзага соламан. 7Барча халқларни титратаман, уларнинг хазинаси шу ерга келтирилади.» Сарвари Олам демоқда: «Ўшанда Мен мана шу Маъбадни ҳашамат билан бой қиламан.» 8Сарвари Оламнинг каломи шудир: «Кумуш Меники, олтин ҳам Меникидир.» 9Сарвари Олам айтмоқда: «Бу Маъбаднинг кейинги шуҳрати олдингисидан ҳам улуғроқ бўлади.» Сарвари Оламнинг каломи шудир: «Мана шу ерга тинчлик ато қиламан.»”
Итоаткорликдан келган барака
10Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили#2:10 Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили — милоддан олдинги 520 йил (1:1 га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг)., тўққизинчи ойнинг#2:10 тўққизинчи ой — иброний календарининг Хислав ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан ноябрнинг ўртасидан бошланади. йигирма тўртинчи кунида Хаггей пайғамбар орқали Эгамизнинг қуйидаги сўзлари аён бўлди. 11Хаггей руҳонийларга деди:
— Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Руҳонийлардан қонун бўйича қуйидаги ҳолатларни ажрим қилишни сўра: 12агар бирортаси кийимининг этагида қурбонликдан олинган муқаддас гўштни олиб кетаётган бўлса, ўша кийимнинг этаги билан нон, шўрва, шароб, зайтун мойи ёки бошқа егуликларга тегиб кетса, ўша нарсалар ҳам муқаддас ҳисобланадими?”
Руҳонийлар Хаггейга:
— Йўқ#2:12 Йўқ — Тавротга кўра, муқаддас гўштга теккан кийим ҳам муқаддас бўларди (Левилар 6:27 га қаранг). Аммо бундай кийимга теккан нарса муқаддас бўлиб қолмасди, чунки муқаддаслик бирин–кетин бошқа нарсаларга ўтиб кетмайди., — деб жавоб бердилар.
13Хаггей яна сўради:
— Агар бирортаси инсон жасадига теккани учун ҳаром бўлса–ю, юқорида айтиб ўтилган егуликлардан бирига тегса, ўша егуликлар ҳаром ҳисобланадими?
Руҳонийлар:
— Ҳа#2:13 Ҳа — Тавротда кўра, ҳаром нарсага теккан одам ҳаром бўларди. Ўша одам теккан ҳар қандай бошқа нарса ҳам ҳаром ҳисобланади (Саҳрода 19:11-13, 22 га қаранг). Муқаддасликдан фарқли равишда (шу бобнинг 12–ояти изоҳига қаранг), ҳаромлик бирин–кетин бошқа нарсаларга ўтиб кетаверарди., — деб жавоб бердилар.
14Шунда Хаггей деди:
— Эгамизнинг каломи шудир: “Мана бу одамлар ҳам, бу халқ ҳам олдимда худди шундайдир#2:14 …Мана бу одамлар ҳам, бу халқ ҳам олдимда худди шундайдир — шу бобдаги 12-14–оятларнинг маъноси қуйидагича: халқ ўзларини ўша муқаддас кийимдай ҳисоблардилар (шу бобнинг 12–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Чунки улар Эгамиз билан бўлган муносабатлари орқали муқаддас қилинган эдилар (Чиқиш 19:3-6 га қаранг). Улар, биз Худонинг азиз халқи бўлганимиз учун, Худо бизнинг юртимизга алоҳида барака беради, деб ўйлардилар. Аммо Хаггей халққа аслида вазият қандай эканлигини тушунтиради. Хаггейнинг таъкидлашича, Маъбаднинг вайроналари ҳаром мурдадай эди (шу бобнинг 13–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Халқ Қуддусдаги қурбонгоҳда қурбонликлар келтирса ҳам (Эзра 3:1-6 га қаранг), улар Маъбадга эътиборсизликлари оқибатида ҳаром бўлган эдилар. Худо юртни лаънатлашига ана шулар сабаб бўлган эди (1:3-11 га қаранг). Хаггей халққа танбеҳ бериб, уларни Маъбадни қайта қуришга даъват қилади.. Улар қилган ишларнинг ҳаммаси, улар келтирган ҳар бир назр ҳам ҳаромдир. 15Энди сизга нима бўлгани ҳақида ўйлаб кўринг. Менинг Маъбадимни қайта қуришни бошламасингиздан олдин#2:15 Менинг Маъбадимни қайта қуришни бошламасингиздан олдин… — милоддан олдинги 536-520 йиллар назарда тутилган. Шу йилларда Маъбадни қайта қуриш бўйича ҳеч қандай иш қилинмаган эди (1:4 изоҳига қаранг). нималар бўлгани ҳақида ўйлаб кўринг. 1620 чора дон оламан деб, хирмонга борганингизда, у ерда фақат 10 чора дон бўларди. Хумдан 50 кўза шароб оламан деб, борганингизда эса фақат 20 кўза шароб топардингиз.” 17Эгамиз демоқда: “Меҳнатингизнинг барча самарасини йўқ қилай деб гармсел#2:17 гармсел — ҳосилга катта зиён келтирадиган иссиқ шамол., шира ва дўл юбордим. Шунда ҳам Менга қайтишни рад қилдингиз. 18-19Аммо бугун#2:18-19 бугун — шу бобнинг 10–оятига қаранг., тўққизинчи ойнинг йигирма тўртинчи кунидан бошлаб, сизларга нима бўлишига эътибор беринглар. Маъбадимнинг пойдевори ётқизилганига анча бўлди#2:18-19 Маъбадимнинг пойдевори ётқизилганига анча бўлди — ўн олти йил олдин, яъни милоддан олдинги 536 йил назарда тутилган (1:4 изоҳига қаранг).. Ўшандан бери, эккан уруғларингиз деярли ҳосил бермас эди, токларингиз, анжирларингиз, анорларингиз ва зайтун дарахтларингизнинг ҳосили бебарака эди. Аммо бугундан бошлаб, Мен сизларга барака бераман.”
Эгамизнинг Зарубабелга берган ваъдаси
20Ўша куни#2:20 Ўша куни — шу бобнинг 10–оятига қаранг., ойнинг йигирма тўртинчи кунида Эгамиз яна хабар юбориб, қуйидаги сўзларни Хаггей пайғамбарга аён қилди:
21Яҳудо ҳокими Зарубабелга айт: “Осмон ва ерни ларзага соламан. 22Шоҳликларнинг тахтларини ағдараман, халқларнинг шоҳликларига барҳам бераман. Жанг аравалари ва уларнинг устидагиларни ағдараман. Отлар, чавандозлар йиқилади, ҳамма бир–бирининг қиличидан ҳалок бўлади.
23Эгамизнинг каломи шудир: «Эй қулим Шалтиёл ўғли Зарубабел, ўша куни, — демоқда Сарвари Олам, — сени Ўз муҳр узугимдай қиламан#2:23 …сени Ўз муҳр узугимдай қиламан… — муҳр узуги Худо томонидан шоҳга берилган ҳокимият тимсоли эди (тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МУҲР сўзига қаранг). Худо Довудга, сенинг наслинг то абад Исроил тахтида ўтиради, деб ваъда берган эди (2 Шоҳлар 7:16 га қаранг). Аммо Довуд наслидан бўлган шоҳ Ёҳайихин қилган гуноҳлари учун Худо томонидан рад этилиб, жазоланган (4 Шоҳлар 24:8-17 га қаранг). Шу боис Ёҳайихин Худо ишлатмайдиган муҳр узугидай бўлиб қолган эди (Еремиё 22:24-30 га қаранг). Шунга қарамай, Худо Довудга берган ваъдасига содиқ қолиб, бу оятда, Довуд наслидан бўлган Зарубабелга, сени муҳр узугимдай қиламан, деб айтган. Довуд сулоласи Ёҳайхиннинг ҳаққоний тахт вориси бўлган Зарубабел орқали давом этган (1:1 нинг охирги изоҳига қаранг)., чунки Мен сени танлаганман.» Сарвари Оламнинг каломи шудир.”
ಪ್ರಸ್ತುತ ಆಯ್ಕೆ ಮಾಡಲಾಗಿದೆ:
Хаггей 2: ЎзбМК
ಹೈಲೈಟ್ ಮಾಡಿ
ಹಂಚಿಕೊಳ್ಳಿ
ಕಾಪಿ
ನಿಮ್ಮ ಎಲ್ಲಾ ಸಾಧನಗಳಲ್ಲಿ ನಿಮ್ಮ ಮುಖ್ಯಾಂಶಗಳನ್ನು ಉಳಿಸಲು ಬಯಸುವಿರಾ? ಸೈನ್ ಅಪ್ ಮಾಡಿ ಅಥವಾ ಸೈನ್ ಇನ್ ಮಾಡಿ
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: