1
Матто 16:24
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Кейин Исо Ўз шогирдларига деди: — Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва хочини кўтариб, орқамдан юрсин.
ತಾಳೆಮಾಡಿ
Матто 16:24 ಅನ್ವೇಷಿಸಿ
2
Матто 16:18
Шимўн, сенга шуни айтай: Бутрус исминг “қоя” дегани–ку! Мана шу қоя устига Мен Ўзимнинг жамоатимни қураман. Ҳатто ўлим шоҳлиги ҳам жамоатимга бас кела олмайди.
Матто 16:18 ಅನ್ವೇಷಿಸಿ
3
Матто 16:19
Осмон Шоҳлиги калитларини Мен сенга бераман. Ер юзида сен нимани тақиқласанг, самода ҳам тақиқланади. Ер юзида сен нимага ижозат берсанг, самода ҳам ижозат берилади.
Матто 16:19 ಅನ್ವೇಷಿಸಿ
4
Матто 16:25
Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун жонини берса, уни асраб қолади.
Матто 16:25 ಅನ್ವೇಷಿಸಿ
5
Матто 16:26
Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса–ю, ўз жонидан маҳрум бўлса, бундан унга нима фойда?! Инсон ўз жони эвазига қандай тўлов бера олади?!
Матто 16:26 ಅನ್ವೇಷಿಸಿ
6
Матто 16:15-16
Исо улардан сўради: — Сизлар–чи, Мени ким деб биласиз? Шимўн Бутрус жавоб бериб деди: — Сиз Масиҳсиз, Барҳаёт Худонинг Ўғлисиз!
Матто 16:15-16 ಅನ್ವೇಷಿಸಿ
7
Матто 16:17
Шимўн Бутрусга Исо деди: — Сен бахтлисан, эй Юҳанно ўғли Шимўн! Ахир, бу сирни сенга инсон эмас, балки осмондаги Отам очиб берган.
Матто 16:17 ಅನ್ವೇಷಿಸಿ
ಮುಖಪುಟ
ಬೈಬಲ್
ಯೋಜನೆಗಳು
ವೀಡಿಯೊಗಳು