1 Коринфликлар 12:8-10
1 Коринфликлар 12:8-10 ЎЗБМК
Бир одамга Руҳ орқали донолик билан гапириш қобилияти берилади, бошқа бировга эса худди шу Руҳ орқали илм–маърифатга тўла сўзларни гапириш қобилияти берилади. Ўша Руҳ орқали кимгадир кучли бир имон берилади, бошқа бировга эса шифо бериш инъоми берилади. Баъзиларга мўъжизалар кўрсатиш қобилияти, бошқаларга Худонинг сўзини етказиш инъоми берилган. Яна бошқаларга эса руҳларнинг фарқига бориш инъоми берилган. Кимгадир номаълум тилларда гапириш инъоми берилган бўлса, бошқаларга бу тилларни таъбир қилиш инъоми берилган.


