Михо 4
4
4–БОБ
Эгамиз бутун дунёда тинчлик ўрнатади
1Шундай кунлар келадики,
Эгамизнинг уйи турган тоғ#4:1 Эгамизнинг уйи турган тоғ — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. 3:10 изоҳига қаранг.
Тоғларнинг энг юксаги бўлиб қарор топади.
Бу тоғ ҳаммасидан ҳам баланд бўлади,
Халқлар у ерга дарёдай оқиб келади.
2Кўплаб эллар келади,
Улар шундай деб айтади:
“Қани, юринглар!
Чиқайлик Эгамизнинг тоғига!
Қани, юринглар!
Борайлик Ёқубнинг Худоси уйига!
Токи У бизга ўргатсин Ўзининг йўлларини,
Токи юрайлик бизлар Унинг сўқмоқларидан.”
Ахир, Эгамизнинг каломи келиб чиқар Қуддусдан,
Ҳа, Худонинг таълимоти келиб чиқар Сиондан.
3Эгамиз ҳукм қилади кўп халқларнинг орасида,
Ажрим қилади олисдаги кучли миллатлар орасида.
Қиличларини айлантиришади омочга,
Найзаларини эса ток қайчиларига.
Қилич кўтармайди бир–бирига халқлар,
Ҳеч қачон жанг қилмайди улар.
4Ором олар ҳар ким ўз узумзорида,
Ўтирар ҳар ким ўз анжирзорида,
Бирор кимса уларга таҳдид солмайди.
Буни Сарвари Оламнинг Ўзи айтди!
5Ҳамма халқлар ўз худоларига эргашаверсин,
Биз эса абадулабад Эгамиз Худонинг йўлидан юрамиз.
Исроил халқи сургундан қайтиб келади
6Эгамизнинг каломи шудир:
“Шундай вақт келадики, Мен чўлоқларни йиғиб оламан.
Ҳайдаб юборилганларни тўплайман,
Ўзим азобга гирифтор қилганларимни йиғаман.
7Чўлоқларни омон сақлайман,
Ҳайдаб юборилганлардан кучли бир халқ бунёд этаман,
Ўша кундан бошлаб, то абад Мен, Эгангиз,
Сион тоғида уларга ҳукмронлик қиламан.”
8Эй Қуддусдаги шоҳ қалъаси,
Худо халқининг кузатув минораси,
Собиқ ҳокимиятинг ўзингга қайтади.
Эй Қуддус шаҳри#4:8 …Қуддус…Қуддус шаҳри… — ибронийча матнда …қиз Сион…қиз Қуддус…. Шеърий усулда қўлланилган мазкур ибронийча иборалар Қуддус шаҳрига ёки унинг аҳолисига ишора қилади (шу бобнинг 10, 13–оятларида ҳам бор). 3:10 изоҳига қаранг.,
Сенинг салтанатинг қайта тикланади.
9Энди эса нечун фарёд қиляпсан?
Нима бўлди, ҳукмдоринг йўқмиди?!
Нечун тўлғоқ тутган аёл каби азобланяпсан?
Маслаҳатчинг нобуд бўлдими?!
10Эй қиз Қуддус#4:10 Қуддус — ибронийча матнда Сион (шу бобнинг 11–оятида ҳам бор).,
Туғаётган хотин каби оҳ–воҳ қилмайсанми?!
Ўзингни ҳар томонга ташламайсанми?!
Ахир, ҳозир шаҳардан чиқиб кетасан!
Яланг қирларга бориб маскан қиласан!
Ҳа, Бобилга сен сургун бўласан#4:10 …Бобилга сен сургун бўласан — милоддан олдинги 586 йилда Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусни вайрон қилиб, аҳолининг асосий қисмини Бобилга сургун қилган эди (4 Шоҳлар 25:1-21 га қаранг)..
Бироқ у ерда сен нажот топасан,
Душман қўлидан халос қилар Эгамиз сени.
11Сенга қарши бирлашди талай халқлар,
Сен ҳақингда шундай деб айтади улар:
“Қани, келинглар, Қуддусни хўрлаймиз,
Шаҳват билан уни томоша қиламиз.”
12Аммо билмас улар Эгамизнинг ниятини,
Асло тушунмаслар Унинг режаларини,
Эгамиз уларни не сабабдан йиққанини улар билмаслар,
Буғдой бошоқларини хирмонда янчгандай,
Эгамиз уларни янчмоқчи эканини англамаслар.
13Эгамиз демоқда:
“Туринг, эй Қуддус аҳолиси!
Янчиб ташланг уларни!#4:13 Янчиб ташланг уларни! — донни бошоқдан ажратиш жараёни янчиш дейилади. Қадимги Яқин Шарқда дон янчиш учун баъзан ҳўкизларни дон бошоқлари устидан юрғизишарди. Янчиш сўзи кўпинча Эски Аҳдда ҳукмга ёки урушда ҳалокатга дучор бўлишга нисбатан кўчма маънода ишлатилган. Мазкур оятда Қуддус аҳолиси ўз душманини босиб эзадиган кучли ҳўкиздай тасвирланган.
Темирдан қиламан шохларингизни,
Бронзадан ясайман туёқларингизни,
Эзиб мажақлайсиз кўплаб халқларни.”
Олган ўлжангизни Эгамизга бағишлайсиз,
Бутун олам Раббийсига ёв бойлигини назр қиласиз.
હાલમાં પસંદ કરેલ:
Михо 4: ЎзбМК
Highlight
શેર કરો
નકલ કરો

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

:
Highlight
શેર કરો
નકલ કરો

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020