Закариё 14
14
14–БОБ
Келажакдаги уруш ва ғалаба
1Эгамизнинг кунига#14:1 Эгамизнинг куни — Эски Аҳддаги пайғамбарлар битикларида бир неча марта учрайдиган ибора. Кўпинча бу ибора Худо берадиган жазога ишора қилади. Бу ибора яна қиёмат кунидаги Худонинг ҳукмига нисбатан ҳам ишлатилади. Ўша куни Худо Ўз душманлари устидан ғалаба қозонади ва уларни жазолайди, Ўзига содиқ қолганларга эса ором бағишлайди, уларга тинчлик ва қут–баракалар ато қилади. оз қолди. Эй Қуддус аҳли, ўша куни мулкингиз кўз олдингизда талон–тарож қилинади. 2Эгамиз барча халқларни Қуддусга қарши жанг қилишга йиғади. Душманлар шаҳарни қўлга киритишади. Уйларни талаб кетишади, аёлларни зўрлашади. Шаҳар аҳолисининг ярми сургунга кетади. Қолганлари эса шаҳардан ҳайдалмайди.
3Шундан кейин Эгамиз урушдаги жангчидай ўша халқларга ҳужум қилади. 4Ўша куни У Қуддус шаҳрининг шарқида бўлган Зайтун тоғининг устида туради. Шу куни Зайтун тоғи иккига ажралади. Тоғ орасидан шарқдан ғарбга қараб кетган кенг бир водий ўтади. Шунда тоғнинг бир тарафи шимолга, иккинчи тарафи эса жанубга сурилади. 5Сизлар ўша водий орқали қочасизлар. Тоғлар орасидаги водий Озиёлгача#14:5 Озиёл — бу жой ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Шу бобнинг 4–оятида тасвирланишича, бу жой Қуддусдан шарқда бўлган, деб тахмин қилиш мумкин. чўзилади. Сизлар Яҳудо шоҳи Уззиё даврида бўлган зилзила#14:5 Яҳудо шоҳи Уззиё даврида бўлган зилзила — Яҳудо шоҳи Уззиё даврида (яъни милоддан олдинги 781-740 йилларда) қаттиқ зилзила бўлгани тарихдан маълум. Бу зилзила ҳақида Амос 1:1 да ҳам айтиб ўтилган. пайтида қочгандай қочасизлар. Шунда Эгамиз Худо Ўз фаришталари билан бирга келади.
6Ўша куни барча ёруғлик манбалари сўниб, нур таратмайдиган бўлиб қолади. 7Аммо кун давом этаверади. Шунда кун ҳам, тун ҳам бўлмайди. Кеч кирганда ҳам ёруғ бўлиб тураверади. Бу қачон содир бўлишини фақатгина Эгамиз билади.
8Ўша куни Қуддусдан ҳаётбахш сувлар оқиб чиқади, унинг ярми Ўлик денгизга, қолган ярми эса Ўрта ер денгизига қуйилади. Сув ёзда ҳам, қишда ҳам оқаверади.
9Эгамиз эса бутун ер юзининг Шоҳи бўлади. Ўша куни барча халқлар Эгамизни танҳо Эга деб тан олади ва фақат Унга сажда қилишади.
10Шимолдаги Гебодан Қуддуснинг жанубидаги Риммонгача бўлган жойлар, бутун юрт#14:10 Шимолдаги Гебодан Қуддуснинг жанубидаги Риммонгача бўлган жойлар, бутун юрт… — Яҳудо юртига ишора. Бобилликлар Яҳудони босиб олишларидан олдин, Гебо ва Риммон шаҳарлари Яҳудонинг шимолий ва жанубий чегараларига яқин ерда жойлашган эди (1:19 нинг изоҳларига қаранг). текисликка айланади. Қуддус эса ўзининг юксак жойида тураверади. Шаҳар Бенямин дарвозасидан Эски дарвозагача, Бурчак дарвозасигача, Ханонил минорасидан шоҳга қарашли бўлган узум сиқиш чуқуригача#14:10 узум сиқиш чуқури — қадимги пайтларда одамлар узумни қоятошга ўйилган чуқурга ёки тупроқдан қазилган, тубига ва атрофига зич қилиб тош терилган чуқурга солиб, шарбатини сиқиб олиш учун оёқлари билан эзардилар. Шарбат ўша чуқурдан яна бошқа бир чуқурга оқиб тушарди. чўзилган бўлади. 11Қуддусда яна одамлар яшайдиган бўлади, бундан кейин уни ҳеч қачон вайрон қилишмайди. Қуддусда тинчлик қарор топади.
12Қуддусга қарши уруш очган халқларнинг бошига Эгамиз қуйидаги ўлатни юборади: тирик бўлсалар ҳам танаси чириб кетади, кўзлари косасидаёқ чириб кетади, тиллари эса оғизларидаёқ чириб кетади. 13Ўша куни Эгамиз уларни бениҳоя даҳшатга туширади. Ҳамма ўз ёнидаги одамни ушлаб, бир–бирига қарши қўл кўтаради. 14Ҳатто Яҳудо халқи ҳам Қуддусдаги жангга қўшилади. Унинг атрофидаги барча халқларнинг бойликлари — жуда кўп тилла, кумуш ва кийимлар ўлжа қилиб олинади. 15Юқорида айтилган ўлат душманларнинг қароргоҳидаги ҳамма ҳайвонларга — отларга, хачирларга, туяларга, эшакларга ҳам қирғин келтиради.
16Қуддусга қарши уруш очганлардан тирик қолганлари эса ҳар йили Шоҳ — Сарвари Оламга сажда қилишга ва Чайла байрамини нишонлашга келишади. 17Агар ер юзидаги халқларнинг бирортаси Шоҳ — Сарвари Оламга сажда қилиш учун Қуддусга келмаса, уларнинг юртида ёмғир ёғмайди. 18Агар Миср халқи ҳам байрамга келишни рад этса, уларнинг юртида ҳам ёмғир ёғмайди. Эгамиз#14:18 …уларнинг юртида ҳам ёмғир ёғмайди. Эгамиз… — ёки …улар Қуддусга бормаса, Эгамиз…. Чайла байрамига келишни рад этган бошқа халқларнинг бошига солган ўша кулфатни уларнинг бошига ҳам солади. 19Чайла байрамини нишонлашга чиқмаган Миср халқи ва бошқа ҳамма халқларнинг жазоси шу бўлади.
20Ўша куни ҳатто отларнинг юганларидаги қўнғироқларида ҳам “Эгамизга бағишланган”#14:20 “Эгамизга бағишланган” — тилла лавҳага ўйиб ёзилган бу ёзувни олий руҳоний салласининг олд томонига тақиб юрарди (Чиқиш 28:36-38 га қаранг). Оятнинг мазмунига кўра, Эгамизнинг куни келганда ҳамма нарса муқаддас, Худонинг хизматига бағишланган бўлади. деган ёзув бўлади. Қурбонгоҳ олдида ишлатиладиган тоғорачалар муқаддас бўлгани каби, Эгамизнинг уйидаги оддий қозонлар ҳам худди шундай муқаддас бўлади. 21Қуддус ва Яҳудодаги барча қозонлар Сарвари Оламга бағишланган бўлади. Шунда ким қурбонлик келтирмоқчи бўлса, қурбонлик гўштини шу қозонларда қайнатса бўлаверади. Ўша куни Менинг уйимда савдогарлар#14:21 савдогарлар — ибронийча матнда Канъонликлар. Баъзи ўринларда Канъонликлар сўзи савдогарларга нисбатан ишлатилган. Оят мазмунига кўра, Маъбадда сажда қилувчилар бундан кейин савдогарлардан покланган идишлар сотиб олишга мажбур бўлмайдилар, чунки ҳамма идишлар муқаддас бўлади. Ёки Закариё Канъонликлар сўзи орқали Худога чин дилдан итоат этмайдиган, Унга сажда қилмайдиган одамларга ишора қилган бўлиши мумкин. бошқа бўлмайди.
Currently Selected:
Закариё 14: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020