YouVersion Logo
Search Icon

Римликлар 8

8
8–БОБ
Муқаддас Руҳнинг етакчилигида яшаш
1Исо Масиҳга тегишли бўлганлар#8:1 Исо Масиҳга тегишли бўлганлар — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Исо Масиҳга тегишли бўлганлар, яъни башарий табиатнинг эмас, балки Руҳнинг етакчилигида яшаётганлар. энди ҳукм қилинмайдилар. 2Ҳаёт ато этувчи Руҳнинг қонун–қоидаси Исо Масиҳ орқали бизни#8:2 биз — баъзи юнон қўлёзмаларидан. Юнонча матнда сен. Бу ўринда қайси олмош ишлатилганидан қатъи назар, Павлус Исо Масиҳга имон келтирган ҳар бир инсонни назарда тутади. гуноҳдан ва ўлимга етаклайдиган қонундан озод қилди. 3Инсон Худонинг қонунини бажара олмагани учун қонун таъсирсиз бўлиб қолди. Қонун инсонни гуноҳдан қутқара олмагани учун Худонинг Ўзи одамларни қутқарди. У Ўз Ўғлини гуноҳкор инсонга ўхшатиб, бу дунёга юборди ва гуноҳнинг қудратини йўқ қилди#8:3 …гуноҳнинг қудратини йўқ қилди — ёки …гуноҳ учун Уни қурбонликка бағишлади.. Шу йўсин Худо инсон орқали гуноҳни маҳкум қилди. 4Биз — башарий табиатнинг эмас, балки Руҳнинг етакчилигида яшаётганлар — қонун талаб қилган солиҳликка эришишимиз учун Худо шундай қилди.
5Башарий табиат етакчилигида яшайдиганлар башарий фикр қиладилар. Руҳнинг етакчилигида яшайдиганлар эса Руҳни мамнун қиладиган нарсалар ҳақида фикр қиладилар. 6Башарий табиат етакчилигида фикр қилиш ўлимга етаклайди, Руҳ етакчилигида фикр қиладиганлар эса ҳаёт ва тинчликка эга бўладилар. 7Башарий табиат етакчилигида фикр қилиш Худога душманликдир, чунки бундай табиат Худонинг қонунига итоат қилмайди, дарҳақиқат, итоат қила олмайди ҳам. 8Башарий табиат етакчилигида яшайдиганлар Худони мамнун қила олмайди.
9Агар Худонинг Руҳи ҳақиқатан ҳам сизларнинг қалбингизда макон қилган бўлса, сизлар энди башарий табиат амри билан эмас, балки Руҳ амри билан яшаяпсизлар. Кимки Масиҳнинг Руҳига эга бўлмаса, у Масиҳга тегишли эмас. 10Аммо Масиҳ сизнинг қалбингизда макон қилган. Тўғри, гуноҳ туфайли танангиз ўлимга маҳкум қилинган, лекин энди Худонинг Руҳи сизлар учун ҳаёт манбаидир#8:10 …Худонинг Руҳи сизлар учун ҳаёт манбаидир… — ёки …руҳингиз тирикдир…., чунки сизлар оқлангансиз. 11Исони ўликдан тирилтирган Худонинг Руҳи қалбингизда яшаяпти. Исо Масиҳни ўликдан тирилтирган Худо юрагингизда яшаётган Ўз Руҳи орқали сизларнинг фоний танангизни ҳам ўликдан тирилтиради.
12Шундай қилиб, эй биродарлар, энди биз башарий табиатимизнинг амри билан яшашга мажбур эмасмиз. 13Ахир, башарий табиат етакчилигида яшасангиз, ўласизлар, аммо Руҳ орқали ўша табиатнинг қилмишларига чек қўйсангиз, яшайсизлар.
14Худо Руҳининг етакчилигида яшайдиганларнинг ҳаммаси Худонинг фарзандларидир. 15Худо бизга Ўз Руҳини берди. Буни яна қул бўлиб, қўрқувда яшашимиз учун эмас, балки Унинг фарзанди бўлиб, Руҳ орқали Худони “Отажон”#8:15 “Отажон” — юнонча матнда “Абба, Ота”. Абба сўзи орамийчада ота деганидир. Худо имонлилар билан ниҳоятда яқин муносабатда бўлгани учун, улар Худога “Ота” деб мурожаат қиладилар. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ НОМЛАРИ ибораси остида берилган ОТА сўзига қаранг. деб чақиришимиз учун қилди. 16Худонинг Руҳи бизнинг руҳимизга қўшилиб, биз Худо фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бериб туради. 17Биз Худонинг фарзандлари эканмиз, демак, фарзандлардай Унинг ваъда қилган баракаларига эга бўламиз, Масиҳ билан бирга бу баракаларни баҳам кўрамиз. Биз Масиҳнинг азоб–уқубатларига шерик эканмиз, албатта, Унинг улуғворлигига ҳам шерик бўламиз.
Ҳозирги азоб–уқубатлар ва келажакдаги улуғворлик
18Ишончим комилки, ҳозирги азоб–уқубатларимиз бизга зоҳир қилинадиган улуғворлик олдида ҳеч нарса эмас. 19Ахир, Худонинг фарзандлари ким эканлигининг аён қилинишини бутун мавжудот интизорлик билан кутяпти. 20-21Чунки мавжудот беҳудаликка мубтало бўлган#8:20-21 …мавжудот беҳудаликка мубтало бўлган — бу ўринда Павлус Ибтидо 3:17-19 ни назарда тутган.. Бу — мавжудотнинг ихтиёри билан эмас, балки Худонинг ихтиёри билан бўлди. Шундай бўлса–да, мавжудот чириб–битиш қуллигидан озод этилиб, Худонинг фарзандлари билан бирга улуғвор эркинликдан баҳраманд бўлишига умид бор#8:20-21 Шундай бўлса–да…умид бор — бу ўринда Павлус Ибтидо 3:15 да айтиб ўтилган ваъдани назарда тутган бўлиши мумкин..
22Ахир, бутун мавжудот гўё тўлғоқ азобида, ҳозирга қадар оҳ–нола қилаётганини биламиз. 23Нафақат мавжудот, балки биз ўзимиз — Худонинг Руҳи билан яшаш қандай эканлигини татиб кўрганлар ҳам — ич–ичимиздан оҳ–нола қиляпмиз. Худонинг фарзандлари қилиб асраб олинганимизнинг тўлиқ рўёбга чиқишини ҳамда ўладиган баданимизнинг чириб–битишдан озод бўлишини интизорлик билан кутяпмиз. 24Умидимизнинг рўёбга чиқишини кутиб, нажот топганмиз. Кўзга кўриниб турган нарса умид эмас. Ахир, ким кўриб турган нарсани умид қилади?! 25Агарда биз кўрмаганимизни умид қилаётган бўлсак, буни сабр билан кутсак бўлади.
26Бунинг устига, ожизлигимизда Руҳ бизга мадад беради. Чунки биз қандай ибодат қилишни билмаймиз, аммо Руҳнинг Ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ–нолалар билан биз учун Худо олдида шафоат қилади. 27Инсонларнинг юрагини синовчи Худо Руҳнинг фикри нимада эканлигини билади, чунки Руҳ Худонинг иродасига кўра, Унинг азизлари учун шафоат қилади.
28Биз биламизки, Худони яхши кўрганларга ҳамма нарса яхшиликка хизмат қилади, чунки Худо уларни Ўзининг мақсадига кўра, даъват этган. 29Худо уларни азалдан танлаб олган эди ва “Менинг Ўғлимга ўхшаган бўлсинлар”, деб олдиндан белгилаб қўйган эди, токи Ўғил кўп биродарлар орасида тўнғич бўлсин#8:29 …Ўғил кўп биродарлар орасида тўнғич бўлсин — Исо Масиҳ ўликдан тирилиб, Худонинг улуғворлигидан баҳраманд бўлган биринчи одам эди. Шунга ўхшаб, Масиҳга ишонганлар ҳам ўликдан тириладилар ва Унинг улуғворлигидан баҳраманд бўладилар (шу бобнинг 11–оятига ва Филиппиликлар 3:21, 1 Коринфликлар 15:20, 49 га қаранг).. 30Худо олдиндан белгилаб қўйганларни даъват этди, даъват этганларни оқлади, оқлаганларни Ўзининг улуғворлигидан баҳраманд қилди.
Худонинг меҳр–муҳаббати
31Энди бунга нима деймиз? Худо биз томонда экан, ҳеч ким бизга қарши тура олмайди! 32Худо Ўз Ўғлини аямай, ҳаммамиз учун Уни фидо қилган бўлса, Унга қўшиб, қолган ҳамма нарсани ҳам бизга ато қилмасмикан?! 33Худонинг танлаганларини ким айблай оларди?! Худонинг Ўзи уларни оқлайди–ку! 34Бизни ким маҳкум қилар экан?! Ахир, ўлиб, тирилган, Худонинг ўнг томонида#8:34 Худонинг ўнг томони — Забур 109:1 га қаранг. Ўнг томон мурувват ва барака ўрни деб ҳисобланган. ўтирган Исо Масиҳнинг Ўзи биз учун шафоат қилмоқда–ку! 35Ким бизни Масиҳнинг#8:35 Масиҳ — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Худо. меҳр–муҳаббатидан ажрата олади? Азоб–уқубатми, изтиробми, қувғинми, очликми, яланғочликми, хавф–хатарми ёки қиличми? 36Муқаддас битикларда ёзилган–ку:
“Сен туфайли ҳар куни ўлимга дуч келамиз,
Бўғизланадиган қўйдай бўлиб қолганмиз.”#8:36 Забур 43:23 га қаранг.
37Ахир, бизни яхши кўрадиган Масиҳ орқали ҳамма қийинчиликлар устидан бутунлай ғалаба қозонамиз. 38Мен аминманки, ўлим ҳам, ҳаёт ҳам, фаришталару жинлар ҳам, ҳеч қандай ғайритабиий кучлар ҳам, ҳозиргию келгуси ҳодисалар ҳам, 39баландликлару чуқурликлар ҳам, яратилган биронта мавжудот ҳам бизни Раббимиз Исо Масиҳ шахсидаги Худонинг меҳр–муҳаббатидан жудо қилишга қодир эмас.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

YouVersion uses cookies to personalize your experience. By using our website, you accept our use of cookies as described in our Privacy Policy