YouVersion Logo
Search Icon

1 Салоникаликлар 3

3
3–БОБ
1-3Охири чидай олмай, укамиз Тимўтийни олдингизга юборишга қарор қилдик. Ўзимиз эса Афина шаҳрида қолдик#3:1-3 …Афина шаҳрида қолдик — Ҳаворийлар 17:13-16 га қаранг.. Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни тарғиб этишдаги Худонинг хизматида Тимўтий бизнинг ҳамкоримиздир. Азоб–уқубатлар туфайли йўлдан тоймаслигингиз учун Тимўтий сизларни имонда мустаҳкамлаб, далда берсин, дедик. Қийинчиликларга учрашимиз пешанамизга ёзилганини ўзингиз биласиз–ку! 4Ахир, азоб–уқубатларга учраймиз, деб олдингизда бўлганимизда сизларни огоҳлантиргандик. Мана, биз айтганимиздек бўлди. 5Шунинг учун ортиқча сабр қила олмай, имонингиз ҳақида билиб келсин деб, Тимўтийни юбордим. Шайтон сизларни васвасага солиб, ишимизни бекор қилган бўлса керак, деб қўрққан эдим.
6Мана, Тимўтий сизларнинг олдингиздан қайтиб келди#3:6 …Тимўтий сизларнинг олдингиздан қайтиб келди — Павлус бу пайтда Афинадан Коринфга келган эди. Тимўтий Салоникадан қайтиб, Коринфга, Павлуснинг олдига борган (Ҳаворийлар 18:1, 5 га қаранг).. Бизга сизларнинг имонингиз ва севгингиз ҳақида яхши хабар олиб келди. Биз сизларни соғинганимиздек, сизлар ҳам бизни соғиниб қолибсиз. Бизни яхши сўзлар билан эслар экансиз. Тимўтий буларни бизга айтиб берди. 7Шундай қилиб, биродарлар, қийинчиликлар ва азоб–уқубатларда бўлсак ҳам, сизларнинг имонингиз ҳақида эшитиб, анча тасалли топдик. 8Раббимиз Исога бўлган имонингиз қатъий экан, энди биз енгил нафас олиб яшаймиз. 9Сизлар туфайли биз Худо олдида қувончга тўлиб юрибмиз. Шундай экан, қандай қилиб Худога ўз миннатдорчилигимизни билдирмай тура оламиз?! 10Сизлар билан яна дийдор кўришайлик, имонингизга имон қўшайлик деб, кечаю кундуз жон–жаҳдимиз билан ибодат қиляпмиз.
11Отамиз Худонинг Ўзи ва Раббимиз Исо сизларнинг олдингизга боришимиз учун йўл очсин. 12Сизга бўлган меҳримиз тўлиб–тошгани каби, Раббимиз сизларнинг ҳам бир–бирингизга ва бошқа ҳаммага бўлган меҳр–муҳаббатингизга қалбингизни тўлдириб–тоширсин. 13Шунда қалбларингиз собит бўлади, Раббимиз Исо Ўз фаришталари#3:13 Ўз фаришталари — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз Худонинг халқини назарда тутган ҳолда, Ўз азизлари деб таржима қилинса ҳам бўлади. Қиёслаш учун Матто 25:31, Марк 8:38, 2 Салоникаликлар 1:7-8 га қаранг. билан келганда, сизлар Отамиз Худо олдида айбсиз ва пок тура оласизлар.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

Video for 1 Салоникаликлар 3